Uzbekistan news


Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон цемент саноатида углерод чиқиндиларини камайтириш бўйича илк комплекс баҳолаш натижаларини тақдим этди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон цемент саноатида углерод чиқиндиларини камайтириш бўйича илк комплекс баҳолаш натижаларини тақдим этди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон цемент саноатида иссиқхона газлари чиқиндилари бўйича илк тизимли баҳолаш натижалари муҳокама қилинди ҳамда паст углеродли иқтисодиётга ўтиш шароитида технологик модернизациянинг устувор йўналишлари маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида муҳокама қилинди.

Тошкент, 2026 йил 28 апрель. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (БМТТД) билан ҳамкорликда Ўзбекистон цемент саноатида углерод чиқиндиларини камайтириш масалаларига бағишланган давра суҳбатини ўтказди.

Тадбирда давлат ташкилотлари, соҳа мутахассислари, олимлар, саноат корхоналари, молия ташкилотлари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирдан мақсад цемент саноатида иссиқхона газлари чиқиндилари бўйича ўтказилган баҳолаш натижаларини муҳокама қилиш, шунингдек тармоқни технологик модернизация қилиш ва паст углеродли ривожланишга ўтиш бўйича амалий ёндашувларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Тадбирда сўзга чиққан Марказ директорининг ўринбосари Нозимжон Ортиқов тармоқни ривожлантириш ва углерод изини камайтириш ўзаро боғлиқ вазифалар эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, цемент ишлаб чиқаришни модернизация қилиш бир вақтнинг ўзида иқтисодий ўсишни таъминлаш ва тармоқнинг экологик барқарорлигини ошириш имконини беради.

Ўзбекистондаги БМТТД доимий вакилининг ўринбосари Анас Карман қурилиш соҳасининг мамлакат иқтисодиётидаги муҳим ўрнини таъкидлаб, цемент ишлаб чиқаришда паст углеродли ечимларни жадал жорий этиш зарурлигини қайд этди.

Марказ мутахассислари Абдурашид Бозоров ва Бахтиёр Исмоилов цемент саноатида иссиқхона газлари чиқиндилари бўйича комплекс базавий баҳолаш натижаларини тақдим этди. Ушбу баҳолаш иқлим ўзгариши бўйича Ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи методологияси асосида тайёрланган.

Цемент саноатини декарбонизация қилиш Ўзбекистоннинг халқаро иқлим мажбуриятлари нуқтаи назаридан алоҳида аҳамият касб этмоқда. Янгиланган мақсадларга мувофиқ, мамлакат 2035 йилга қадар ялпи ички маҳсулотнинг углерод сиғимини 2010 йилга нисбатан 50 фоизга камайтиришни режалаштирмоқда. Шунингдек, 2060 йилга бориб углерод нейтраллигига эришиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Шу билан бирга, цемент саноати барқарор ўсишни намоён этмоқда. Сўнгги йилларда ишлаб чиқариш ҳажми икки баравардан ортиқ ошиб, 2019 йилдаги 10,5 миллион тоннадан ҳозирги кунда 20 миллион тоннадан зиёд кўрсаткичга етди. Экспертлар фикрича, инфратузилма ва қурилиш соҳасининг ривожланиши туфайли талаб юқори даражада сақланиб қолади.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, мамлакатда йиллик умумий қуввати тахминан 37 миллион тонна бўлган 24 та цемент заводи фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, амалдаги ишлаб чиқариш ҳажми тахминан 21,5 миллион тоннани ташкил этмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, энг йирик 13 та корхона умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг қарийб 95 фоизини таъминламоқда. Бу эса ишлаб чиқаришнинг юқори даражада жамланганини кўрсатиб, технологик модернизация учун қулай шароитлар яратиш зарурлигини англатади.

Марказ баҳолашларига кўра, цементнинг асосий таркибий қисми бўлган клинкер ишлаб чиқариш босқичида углерод диоксиди чиқиндилари йилига тахминан 9 миллион тоннани ташкил этади (энергия сарфи, ёқилғи ва транспорт харажатлари ҳисобга олинмаган ҳолда). Шу муносабат билан, йирик корхоналарни модернизация қилиш тармоқда чиқиндиларни камайтириш салоҳиятининг асосий қисмини таъминлаши қайд этилди.

Тадқиқот натижалари, жумладан цемент ишлаб чиқаришнинг тахминан тўртдан уч қисмини таъминлайдиган 16 та етакчи корхона ўртасида ўтказилган сўров ҳамда халқаро кўрсаткичлар билан таққослама таҳлиллар тармоқда углерод изини камайтириш бўйича катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Хусусан, бу салоҳият цемент таркибини оптималлаштириш, ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ошириш ва муқобил ёқилғи турларидан фойдаланишни кенгайтириш билан боғлиқ.

Шу билан бирга, тармоқни янада ривожлантириш ва “яшил” инвестицияларни жалб этиш молиялаштириш шароитларини такомиллаштиришни, замонавий технологияларга кириш имкониятларини кенгайтиришни, тартибга солувчи жараёнларни соддалаштиришни, шунингдек малакали кадрлар тайёрлаш ва экологик тоза маҳсулотларга бўлган талабни шакллантиришни талаб этади.

Энергия самарадорлигини ошириш, клинкер улушини камайтириш, ортиқча иссиқликни қайта ишлатиш технологияларини жорий этиш ва углеродни ушлаб қолиш ечимларини ривожлантиришни ўз ичига олган чора-тадбирлар мажмуасини амалга ошириш чиқиндиларни барқарор камайтириш ҳамда тармоқ рақобатбардошлигини ошириш имконини беради.

 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

📅 29.04.2026

Uzbekistan news


Inaugural Central Asia – Republic of Korea Summit at the highest level opens in Seoul
Uzbekistan and Korea: Advancing Green Energy and New Technologies
Uzbekistan and the Republic of Korea in the Emerging Framework for Cooperation with Central Asia
Tashkent brings together leaders and key deals in Polymer Market of Central Asia
The 1st Republic of Korea–Central Asia Summit: Why This Moment Matters
Uzbekistan – Serbia: A New Geography of Industrial Cooperation
The President of Uzbekistan’s Visit to Serbia: A New Stage in Economic Partnership Between Central Asia and the Balkans
Uzbekistan and the Republic of Korea: From Investment Partnership to Technological Cooperation
Regional Approaches to SDG Delivery: What Can Central Asia Offer?
Uzbekistan Opens a Balkan Gateway to Europe
The SCO Bishkek Summit: The Economic Agenda of a New Stage of Cooperation
Tourism: A new dimension of Uzbekistan-Kyrgyzstan partnership
Uzbekistan’s Role in the SCO: Economy, Security and Regional Cooperation
Economic Cooperation of Uzbekistan within the SCO at a New Stage of Development
Uzbekistan and Serbia: From Labour Mobility to a Strategic Partnership in Human Capital
Prospects for Uzbekistan–Serbia Cooperation in the ICT Sector
Prospects for Cooperation between the Republic of Uzbekistan and the Republic of Korea within the Framework of the Central Asia–Republic of Korea Cooperation Forum
THE SCO’S NEW FINANCIAL ARCHITECTURE: FROM COORDINATION TO PRACTICAL DEVELOPMENT MECHANISMS
INFORMATION NOTE ON COOPERATION WITH SERBIA
On September 8–10th, Tashkent to gather International Textile Industry Professionals
The Seoul Summit: Uzbekistan in the New Industrial Architecture of C5+1
New Opportunities to Expand Cooperation Between Uzbekistan and Serbia
Uzbekistan and Azerbaijan: Turning Political Alignment into Economic Growth
BRIGHT PROSPECTS FOR MUTUALLY BENEFICIAL PARTNERSHIP
Transport and Logistics Connectivity of the SCO Amid Geopolitical Turbulence: New Opportunities for the Regions
Business in Uzbekistan are moving from digitalization to technological modernization
Uzbekistan and Serbia expand prospects for cooperation in ecology and environmental protection
SCO AND WATER DIPLOMACY: IN PURSUIT OF COMMON INTERESTS
TASHKENT-DELHI: A NEW STAGE OF STRATEGIC PARTNERSHIP
On September 4–6th, Samarkand will host XII Inter-Parliamentary Union Global Conference of Young Parliamentarians