Шуни маълум қиламизки, интернет тармоқларида жорий йилнинг 10 август куни Литва-Беларусь чегараси “Мядининкай” назорат пунктида Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган юк машинаси контрабанда жиноятида гумонланиб Литванинг тегишли идоралари томонидан ушлангани хақида маълумот тарқалган.
Элчихона томонидан холат бўйича юқорида кўрсатилган назорат пункти ходимлари билан алоқалар ўрнатилган.
Бугунки кунда Божхона жиноий хизмати томонидан ушбу воқия юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва Вильнюс туман прокуратураси томонидан тергов олиб борилмоқда.
Ушбу холат Элчихона томонидан назоратга олинган ва Литванинг тегишли идоралари билан доимий алоқа ўрнатилган.
Вазиятга тўлиқ ойдинлик киритилиши билан қўшимча хабар берилади.